ПОРТАЛ ҲАҚИДА

        imfaktor.uz/com – илмий нашрлар портали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган «Илмий жараёнларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳалар доирасида ташкил этилган.

    Мазкур порталда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш” концепциясида белгиланган Ўзбекистон илм-фанини халқаро майдонга олиб чиқиш ва ўзбек олимларининг тадқиқотларини бутун дунёга намойиш этиш каби илмий тараққиёт мақсадлари йўлида амалга оширилаётган изланишларнинг сўнгги натижалари чоп этилади.

     imfaktor.uz/com – илмий нашрлар портали фаолиятини йўлга қўйиш орқали мамлактимизда илм-фанни ривожлантириш соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларнинг халқаро илмий доирада нуфузини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган илмий фундаментал, экспериментал ва инновацион тадқиқотларнинг натижаларини кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятга етказишнинг янги ресурсини ташкил этиш мақсад қилинган.

     Порталнинг асосий вазифалари:

     миллий ва халқаро доирада амалга оширилаётган илмий изланишларнинг сўнги натижаларини кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятга етказиш;

     илм-фанни ривожлантириш соҳасида тадқиқот олиб бораётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчиларнинг халқаро илмий доирада нуфузини ошириш;

     илмий фундаментал тадқиқот натижаларини халқаро базаларда (SCOPUS, Web of science ва бошқа Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган базалар) индекслаш;

      миллий ва халқаро илмий алмашинув ҳамда тадқиқотчилар ўртасида ўзаро  амалий тажриба алмашиниш учун академик мулоқат майдонини яратиш.

     Порталда эълон қилинаётган илмий тадқиқот натижаларининг мазмуни, ундаги статистик ва бошқа маълумотлар, меъёрий ҳужжатлар санасининг тўғрилигига ҳамда танқидий фикр-мулоҳазаларга муаллифларнинг ўзлари масъул ҳисобланади.

Copyright © IMFAKTOR PAGES, 2022 

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар